Жамият | 09:00 / 24.11.2019
9950
2 дақиқада ўқилади

Уяли телефонларни яширинча олиб кириш режаси фош этилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ўзбекистонда божхоначилар томонидан уяли алоқа воситалари ва аксессуарларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда. 

Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатилиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Уяли телефонларни яширинча олиб кириш режаси божхоначилар томонидан фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси расмий сайтида маълум қилинди.
 
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилиб, унинг давомида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фуқаро С.О. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автоулов тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.

Натижада, автоулов юкхонасида йўловчи фуқаро Т.З. томонидан тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 1 миллиард 36 миллион сўмлик 41 дона мобил телефон ва 795 дона қўл соати олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид