Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик тадбиркор БААдаги 700 маҳкумнинг қарзини тўлаб берди
Ҳиндистонлик тадбиркор, Pure Gold Group заргарлик компанияси асосчиси ва раиси Фироз Мерчант БААдаги 700 маҳкумнинг қарзини ва юртларига қайтиш сарф-харажатларини тўлаб берди.
Унинг таъкидлашича, у шу тариқа БАА мустақиллиги кунининг 48 йиллигини ва “Тоқатлик йили”ни нишонлашга қарор қилган.
Тадбиркор “Унутилган жамият” деб номланувчи дастури доирасида ҳукуматга умумий ҳисобда 1 млн дирҳам (272 минг доллар) тўлаб берган.
Ушбу ташаббус маҳкумларга иккинчи имконият бериш ва уларнинг ватанларига қайта олишларига қаратилган.
Тадбиркор ўз жазо муддатини ўтаган, бироқ қарзлари тўланмагунча озодликка чиқарилмайдиган маҳкумларни топиб, уларга кўмак кўрсатади.
Дастур бўйича 30 дан кўпроқ давлат, жумладан Афғонистон, Ироқ, Ҳиндистон, Покистон, Филиппин, Россия ва Таиланд фуқаролари озод этилган.
Фироз Мерчант БААда 1989 йилдан бери яшаб келади ва жорий йил бошидагина ушбу давлатда доимий яшашга рухсат олган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025