Жаҳон | 19:15 / 26.11.2019
8080
1 дақиқада ўқилади

Трамп куёвини чегарада девор қурилишига раҳбар этиб тайинлади

АҚШ президенти Дональд Трамп куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнерга Мексика билан чегарадаги девор қурилишига раҳбарлик қилишни ишониб топширди. Бу ҳақда Washington Post хабар берди.

Трампни лойиҳага раҳбарликни Кушнерга топширишга қурилишнинг "жадал эмаслиги" мажбур қилди, деб ёзади нашр. 

Кушнер Оқ уйда икки ҳафтада бир марта йиғилиш ўтказиб, қурилишнинг бориши ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади ҳамда Трампни бундан хабардор қилади.

Нашрнинг ёзишича, Кушнер баҳоргача ойига 48-56 километр девор қуриб битказилишини, 2020 йил охиригача унинг 724 километри битиши кераклигини талаб қилган.

Ноқонуний миграциянинг олдини олиш учун чегарада девор қурилиши Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлганди.

Мавзуга оид