Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Пойтахтнинг Олмазор тумани Себзор даҳасида яшовчи, 1982 йилда туғилган Г.А. Шайхонтоҳур тумани Ф. Садриддинов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро А.А.га Яккасарой туманидан 0,4 сотих ер олиб беришни ваъда қилган.
Postda.uz’нинг ёзишича, у ушбу «хизмат»и эвазига А.А.дан жорий йилнинг 3 май куни 15000 АҚШ долларини олган.
Орадан салкам етти ой ўтса-да, Г.А. «ваъда»сининг устидан чиқмаган. Аксинча, олинган маблағни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025