Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ: Фарғона Адлия бошқармаси 5 нафар ходимини аввалги ишига тиклади
Жорий йилнинг 24 ноябр Kun.uz сайти орқали Фарғона вилоят Адлия бошқармасига қарашли Фарғона шаҳридаги 6, 7 ва 13-сон давлат нотариал идоралар ходимлари суд қарорига мувофиқ ишга тиклангани хабар қилинган эди.
Хабарда Фарғона шаҳар мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарорларини ижро қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилган бўлишига қарамай, ҳал қилувнинг дарҳол ижро этилиши лозим бўлган қисми 22 ноябрь ҳолатига вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан бажарилмаганлиги айтилганди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг маълум қилишича, суд қарорларининг ходимларни ишга тиклаш ва ҳақ ундиришга оид қисми ижроси таъминланиб, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Б.Хасановнинг 2019 йил 22 ноябрдаги тегишли буйруқлари билан 5 нафар нотариал идора ходимлари ўз лавозимларига тикланган. Шунингдек ишга тиклаш тўғрисидаги буйруқда ходимларга суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ белгиланган тўловларни тўлаб бериш ҳам назарда тутилганлиги айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 27 августдаги 209-шт-сонли буйруғига асосан ишдан бўшатилиб, суд орқали ишга тикланган ходимлар фойдасига мажбурий прогулда юрган кунлари учун жами 107 миллион сўмдан ортиқ миқдорда иш ҳақи ундириш белгиланган эди.
Мавзуга оид
17:34 / 08.02.2025
Ўзбекистон Нотариал палатасига раис сайланди
13:03 / 31.12.2022
Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди
10:14 / 14.12.2022
Нотариус томонидан кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш битимини тасдиқлаш регламенти ўзгаради
19:11 / 06.12.2022