Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўчқоров: 2020 йилдан бошлаб мобиль алоқа учун акциз солиғи миқдори аҳоли сонидан келиб чиқиб қайта тақсимланади
2020 йилдан бошлаб мобиль алоқа учун акциз солиғи миқдори ҳудудларнинг аҳоли сонидан келиб чиқиб қайта тақсимланади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида маълум қилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бундан ташқари, 2020 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келадиган манфий қолдиқни (“0” ставкасини қўллашдан ташқари ҳолатлар учун ҳам) республика бюджетидан қайтариш тартиби киритилмоқда.
Солиқ маъмурчилигининг самаралилигини таъминлаш нуқтаи назаридан, ҳисоб-варақ фактуралар марказлашган тартибда таҳлил қилиниб ва солиштирилиб республика бюджетидан қайтарилади.
Жаҳон тажрибасига кўра кўп давлатларда қўшилган қиймат солиғи марказлашган бюджет (федерал) даромади ҳисобланади.
Ягона солиқ тўлови эса тўлиқ маҳаллий бюджетларга ўтказилади, илгари Пенсия жамғармаси, Ёшлар иттифоқи ва Касаба уюшмаларига ажратма қилинар эди.
Мавзуга оид
19:28 / 18.12.2024
Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 2 йилда 4 марта оширилади. Лекин бу ҳам етарли эмаслиги айтилмоқда
14:14 / 18.12.2024
“Энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилади” – Жамшид Қўчқоров
18:33 / 26.11.2024
“Жудаям мураккаб савол” — Қўчқоров тиббиёт ходимларининг маоши ҳақида
17:11 / 26.11.2024