Ўзбекистон | 11:46 / 06.12.2019
30805
1 дақиқада ўқилади
«Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда. ФВВ огоҳлантириш билан чиқди
Бугун, 6 декабрь куни, «Қамчиқ» довонида қор ёғишни бошлади. ФВВ шу муносабат билан огоҳлантириш берди.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, бугун А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши, шамол тезлиги секундига 5-10 метргача кучайиши кутилмоқда.
«Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратишингизни сўраймиз», - дейилади ФВВ маълумотида.