«Scopus award - 2019»: ўзбек олимлари тақдирланди
Бугун, 6 декабрь куни Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elesvier компанияси томонидан «Scopus award - 2019» мукофоти билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, Scopus дунёнинг энг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси саналади, Elsevier эса Нидерландияда жойлашган йилига 500 мингга яқин турли илмий материаллар эълон қиладиган етакчи илмий ташкилот. Айнан мана шу ташкилот томонидан асос солинган «Scopus award» жаҳоннинг нуфузли мукофоти ҳисобланади.
Мукофот олимларнинг сермаҳсул ижодий фаолиятларини рағбатлантириш, зиёлилар мавқеини кўтариш ҳамда ёшлар ўртасида илмий фаолият билан профессионал шуғулланишни оммалаштиришга йўналтирилган.
Ўзбекистонлик олимларга ҳам тақдим этилган мазкур мукофотнинг топшириш маросимида QS (Quacquarelli Symonds), THE (Times Higher Education) халқаро агентликлари ва Elsevier компанияси вакиллари, хорижлик экспертлар, вазирлар, ОТМ ректорлари иштирок этишди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда илм-фан ривожига, олий таълим сифатини оширишга берилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
«Илмий изланишлар олий таълим сифатини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, сўнгги 5 йил ичида Scopus базасидаги халқаро журналларда ўзбек олимларининг 3 минг 582та илмий мақоласи чоп этилган», дея маълумот берди Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида.
Унинг таъкидлашича, QS, THE халқаро агентликлари билан миллий олий таълим муассасаларини жаҳон рейтингига киритиш учун ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Мазкур компаниялар билан ҳамкорликда университетлар учун индивидуал режалар ишлаб чиқилган.
«Elsevier компанияси билан ҳамкорликда биринчи ўзбек миллий платформаси Uzbekistan research online платформаси яратилди. Ва мана шу платформа орқали айни пайтда 60та ўзбек илмий журнали Scopus талабларига жавоб беради», дея таъкидлади Азиз Абдуҳакимов.
Асосий қисмда турли йўналишлар бўйича мукофотлар айнан шу йўналиш бўйича тегишли ташкилот ва вазирликлар раҳбарлари ва Elsevier халқаро ташкилоти раҳбарлари томонидан тақдим этилди.
Масалан, «Top researcher in medical sciences» («Тиббиёт илми йўналиши бўйича энг яхши изланувчи») номинацияси ғолиби Петр Мерзлякка мукофотни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов топширди.
«Scopus Award – 2019» ғолиблари:
Мавзуга оид
00:34
Олимлар психоз ташхисини қўйишга ёрдам берадиган янги биомаркерни аниқлади
00:37 / 25.11.2024
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
14:54 / 17.05.2024
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг топ олийгоҳи олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
08:15 / 06.01.2024