Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент 2020 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади
2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қонун билан 2020 йилда бюджет жараёни иштирокчилари ўртасида бюджет ваколатлари тақсимланди.
Шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларга ўзгартириш киритиш тартиби белгиланди.
Қонун билан республика бюджетининг даромадлари прогнози ва харажатлари, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари белгиланди.
2020 йил учун айрим солиқлар ва тўлов ставкалари тасдиқланди.
Жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари кабилар шулар жумласидандир.
Қонунга кўра, бир қатор харажатлар республика бюджетидан молиялаштиришга, айрим харажатлар маҳаллий бюджетдан молиялаштиришга ўтказилади.
Жумладан, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар бўйича харажатлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштиришга ўтказилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қонунга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммалари қуйидагича:
Чакана савдо
Озиқ-овқат ва бошқа товарларни сотиш:
Тошкент шаҳри – 750 000 сўм;
Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 600 000 сўм;
бошқа шаҳарлар – 300 000 сўм;
бошқа аҳоли пунктларида – 200 000 сўм.
Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш:
Тошкент шаҳри – 250 000 сўм;
Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 150 000 сўм;
бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.
Газета, журнал ва китоблар сотиш:
Тошкент шаҳри – 250 000 сўм;
Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 150 000 сўм;
бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025