Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурожаатдан сўнг: Баётликлар муаммоси ечим топди
Яқинда таҳририятга Миробод тумани Баёт маҳаллласи фуқаролари томонидан юборилган мурожаат ўрганилиб, сайтда «Имкон бўла туриб, имконсиз қолдик» - «Баёт» маҳалласи нимадан норози?» сарлавҳали материал эълон қилинган эди.
Мурожаатда кўтарилган светофор билан боғлиқ муаммолар, маҳалланинг бузилган омборхонаси, иситиш билан боғлиқ камчиликлар юзасидан масъул ташкилотлар билан боғланилган ва улар бу муаммоларни ўрганиб ҳал қилишга ваъда беришган эди.

Тез орада «Баёт» маҳалласидаги муаммолар Миробод тумани ҳокимлиги томонидан ҳал қилиниб, бузилган омборхона ўрнига 2та темир контейнер, идора биносига эса электр ҳисоблагич ўрнатилди.
Бундан ташқари, мурожаатда кўтарилган Фарғона йўли, «Табассум» бекати ёнига светофор ҳам ўрнатилди.



Айни пайтда маҳалла аҳли муаммолари ҳал бўлганидан ва светофор билан кўпчиликка қулайлик яратилганидан мамнун.
Мавзуга оид
08:56 / 05.05.2025
Тошкентда Malibu-2 ва скутер тўқнашувида икки киши жароҳатланди
13:59 / 30.04.2025
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди
21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
11:55 / 21.04.2025