Жамият | 13:22 / 14.12.2019
16259
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда икки нафар синфдош аввал зўравонга, кейин жабрланувчига айланди

Жиззах вилояти Арнасой туманининг «Зарафшон» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи синфдошлар А.П. ва У.Қ. ичкилик ортидан аввал зўравонга, кейин жабрланувчига айланди.

Postda.uz’нинг хабар беришича, ҳаммаси маст синфдошларнинг шу қишлоқда истиқомат қилувчи Х.Ж.ни уларнинг олдига тез етиб келишини талаб қилишларидан бошланган.

Х.Ж. чақириққа эътибор қилмаган. Синфдошлар эса катталарнинг гапига кирмайдиган йигитчани сўкиб, ҳақорат қила бошлашган. Аччиқланган Х.Ж. шу атрофдаги турар жойдан ошхона пичоғини олиб чиқади ва оғзи шалоқ синфдошлардан бирининг чап биқинига икки марта, бошқасининг елкасига бир марта тиғ уради.

Жабрланувчилар туман тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дейилади маълумотда.    

Мавзуга оид