Ўзбекистон | 07:46 / 14.12.2019
4643
2 дақиқада ўқилади

Россия ИИВ вакиллари Самарқандда инновацион «Ситуацион марказ» билан танишишди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқарма бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Владимир Марков бошчилигидаги делегация Самарқанд вилояти ИИБ фаолияти билан танишди.

ИИБ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, меҳмонлар ташрифи давомида бугунги кунда Ўзбекистонда, хусусан Самарқанд вилоятида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар борасида тажриба алмашуви жараёни бўлиб ўтди.

Шу билан биргаликда, «Хавфсиз шаҳар» ҳамда «Хавфсиз туризм» концепцияси бўйича Самарқанд вилояти ИИБда барпо этилган замонавий IT технологиялари талабларига жавоб берадиган инновацион «Ситуацион марказ»нинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилиб, келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишувлар амалга оширилди. 

  

Делегациянинг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи давомида ИИВда Давлатлараро мувофиқлаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар юзасидан баённома ҳам имзоланди.

Мавзуга оид