Спорт | 18:00 / 15.12.2019
25826
1 дақиқада ўқилади

Ўзилнинг сўзларидан кейин Хитойда «Арсенал» - «Манчестер Сити» ўйини трансляцияси бекор қилинди

Фото: REUTERS/Kemal Aslan

Хитойнинг «CCTV» давлат телеканали Англия Премьер-лигаси 17-тури доирасидаги «Арсенал» - «Манчестер Сити» учрашуви трансляциясини бекор қилди, дея хабар бермоқда «Bloomberg».

«Марказий учрашувни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этиш ўрнига ушбу телеканал орқали АПЛ доирасида сал аввал якунланадиган «Вулверҳэмптон» - «Тоттенҳэм» учрашуви ёзиб олинган ҳолда намойиш этиладиган бўлди.

«CCTV»нинг қарори «Арсенал» футболчиси Месут Ўзилнинг ижтимоий тармоқлардаги фикрига боғлиқ бўлиши мумкин. Турк миллатига мансуб германиялик футболчи Хитойдаги уйғурлар репрессиясига қарши чиқиб, уйғурлар инсонларни исломдан ажратмоқчи бўлганларга қарши ёлғиз курашаётганлигини, бошқа мусулмон давлатлар эса сукут сақлашаётганлиги ҳақида гапирганди» - дейилади манбада.

Кўп ўтмай, «Арсенал» клуби расмий баёнот билан чиқиб, бу футболчининг ўта шахсий фикри эканлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид