Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бизда нархларни паст даражада ушлаш халққа ёрдам бериш бўлган». Ишметов нархлар ошишида фуқароларни қандай қўллаб-қувватлаш кераклигини айтди
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.
«Келажак авлодлар манфаати учун барқарор ривожланиш: иқтисодий устуворликлар» мавзусидаги тадбирда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, давлат корхоналари самарадорлигини ошириш, инвестицион муҳитни яхшилаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.
Молия вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг сўзларига кўра, нархлар ошиши шароитида фуқароларни субсидиялар бериш билан қўллаб-қувватлаш керак.
«Нархлар ошишида фуқароларни субсидиялар бериш билан қўллаб-қувватлашимиз керак. Бизда нархларни паст даражада ушлаш халққа ёрдам бериш бўлган, ваҳоланки одамларни қўлига пул бериш керак ва шу орқали қўллаб-қувватлаш лозим. Иқтисодий сиёсатни аҳоли даромадларини оширишга йўналтириш керак», - дейди Тимур Ишметов.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тимур Ишметов иқтисодиётдаги долларлашув аввалги иқтисодий сиёсатнинг натижаси эканини айтиб ўтганди.