Жаҳон | 10:05 / 17.12.2019
6614
1 дақиқада ўқилади

Boeing машъум 737 MAX самолётини ишлаб чиқаришни тўхтатди 

Фото: Flickr

Boeing компанияси 2020 йил январдан 737 MAX самолётларини ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда компания баёнотида айтилган.

Компанияда таъкидланишича, бу ҳолат самолётни сертификатлаш 2020 йилга кўчирилгани билан боғланган.   
 
“Ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши эътиборни мавжуд самолётларнинг етказилишига мужассамлаштиришга имкон беради”, дейилган Boeing’да.

737 MAX моделидаги самолётлар парвозлари 2018 йил октябрда Индонезияда Lion Air ва 2019 йил мартда Ethiopian Air авиакомпанияларининг шу турдаги самолётлари авиаҳалокатга учрагандан кейин март ойидан тўхтатилганди. Boeing ҳозирда авиаҳалокатга олиб келган муаммоларни бартараф этиш устида ишламоқда. 

АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси мартдаги авиаҳалокатдан кейин самолётнинг сертификатланишини текширишни бошлаган. У якунлангунга қадар бу моделдаги самолётлар парвози тақиқланган. Аввалроқ компания сертификатлаш жараёни 2019 йил охиригача якунланишига умид қилишини айтган. 

Мавзуга оид