Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Японияга ташрифини бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил – Нагоя шаҳрига етиб борди.
Тюбу халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Япония расмий доиралари вакиллари кутиб олди.

Япония – Ўзбекистоннинг стратегик шериги. Бундан 28 йил муқаддам – 1991 йил декабрь ойида Кунчиқар мамлакат Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган эди. 1992 йил январь ойида мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Шундан буён дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.
Нагояда Аичи префектураси ва шаҳар мэрияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Нагоя университетига ташриф буюриш кўзда тутилган.
Шу куниёқ Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, парламентдаги «Ўзбекистон-Япония» дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.


Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025