Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг қиммат дори лотерея тамойили асосида бепул тақсимланади
Швейцариянинг Novartis AG фармацевтика компанияси болалардаги спинал мушак атрофиясини даволашда қўлланиладиган дунёдаги энг қиммат Zolgensma дори воситасини бепул тақсимлаш дастурини йўлга қўймоқда.
Бу дастур мазкур дори воситасини сотиш ҳозирча маъқулланмаган давлатларда амалга оширилади. Айни пайтда Zolgensma сотувига фақат АҚШда рухсат берилган бўлиб, бир марталик дорининг нархи 2,1 млн доллар туради.
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, бу дастур лотереяга ўхшаб кетади. Novartis компаниясининг Zolgensma дори воситасини ишлаб чиқарувчи AveXis шўъба компанияси йилига 100 дозага яқин дори воситасини ажратади. Мустақил комиссия икки ҳафтада бир марта шифокорлар томонидан берилган аризалар орасидан қуръа ташлаш йўли билан дори кимга берилишини аниқлайди. Ҳозирда биргина Европада 1,6 мингга яқин бола ўта оғир шаклдаги спинал мушак атрофиясидан азоб чекмоқда.
Novartis вакилининг сўзларига кўра, компания дори воситаларини мураккаб ўлчовлар асосида берадиган бўлса, бу айрим беморларнинг ҳуқуқини поймол этиши мумкинлигини айтди.
"Биз ўта оғир қарор қабул қилишга мажбурмиз. Афсуски, бундан бошқа яхшироқ ечим йўқ", - деди у.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади
12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
10:46 / 14.03.2025