Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Парламентда Мигрантлар қўмитаси очилсин» – Москвадаги сайловчиларда қандай таклифлар бор?
«Аввало, мусофирчиликда бўлган одамнинг ўзи вазиятни яхши тушунади-да. Парламентда бўлим ёки қўмита ташкил этилиб, унинг аъзолари чет элда юрган юртдошларимиз орасидан сайланса, Россиядаги ватандошларимизнинг ҳам Олий Мажлис депутатлигига номзоди қўйилса яхши бўлар эди».
22 декабрь куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига келиб, сайловда овоз берган ватандошлардан бири Kun.uz мухбири билан суҳбатда юқоридаги таклифни илгари сурди.
«Янги депутатлардан нималар кутяпсиз?» деган саволга жавоб берган бошқа бир сайловчи депутатлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдорини камайтириши керак, деб ҳисоблашини айтди.
«Мен Россияда таксичилик қиламан. Бу ерда тезлик учун жарима – 250 рубль атрофида. Ўзбекистонда эса 300 минг сўм. Бир миллион сўм ойлик оладиган одам учун 300 минг сўм – катта пул», – дейди ўзбекистонлик меҳнат муҳожири.
Мухбиримиз суҳбатда бўлган сайловчилар, шунингдек, сўз эркинлигини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва ишчи ўринларини кўпайтириш, таълим сифати ва экологик ҳолат каби масалаларни ҳам тилга олиб ўтишди.
Албатта, газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳам сайловчилар эътиборидан четда қолгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz сайлов олдидан ҳам Москвада ижтимоий сўров ўтказиб, ўзбекистонлик мигрантларнинг сайловга муносабатини ўрганган эди.
Мавзуга оид видеоянгиликлар:
- Москвадаги қурилиш объектида сайлов: мигрантлар депутатлардан нима кутмоқда?
- «Буёғи депутатларнинг виждонига ҳавола» – Тошкентда ижтимоий сўров
- Жанубий Кореядаги ўзбек маҳалласида сайлов: улар янги депутатлардан нима кутяпти?
- Москвада ижтимоий сўров: мигрантлар Ўзбекистондаги сайлов ҳақида қандай фикрда?
Мавзуга оид
10:04 / 12.05.2025
“Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган” – депутат
15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
08:56 / 25.04.2025
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
10:38 / 24.02.2025