Ўзбекистон | 08:11 / 23.12.2019
35958
1 дақиқада ўқилади

Уй-жой кодексига ўзгартиш киритилади. У ҳокимларнинг ваколатига оид

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 15-моддасидаги (Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш) “туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан” деган сўзлар “туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларининг рухсатномасига биноан” деган сўзлар билан алмаштирилади.

15-модданинг амалдаги таҳририга кўра, яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид