Жаҳон | 08:48 / 24.12.2019
4670
1 дақиқада ўқилади

Нидерландиядаги охирги кўмир электр станцияси ёпилди

Фото: AP

Нидерландия пойтахти Амстердамда мамлакатда кўмирда ишловчи охирги электр станция ёпилди. Бу ҳақда Нидерландия ОАВ хабар берди. 

Ўтган дам олиш кунлари Хемвег электр станциясининг печига охирги марта кўмир юкланган, 23 декабрда эса станция расман тўхтатилган.

25 йил давомида электр энергия ишлаб чиқарган электр станцияни иқлим билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ёпишга қарор қилинган.

Кўмир атроф-муҳитни энг ифлослантирувчи қазилма ёнилғи ҳисобланади. Таъкидланишича, Хемвег электр станцияси йилига 3,3 мегатонна СО2’ни атрофга чиқарган.  

Дастлаб станцияни 2024 йилгача ишчи ҳолатда ушлаб туриш мўлжалланган. Бироқ иқлим бўйича Urgenda ташкилотининг давлатга қарши даъво аризаси бўйича чиқарилган суд ҳукмини бажариш учун станция ёпилиши эълон қилинган.   

Нидерландия ҳукумати станцияга эгалик қилувчи Vattenfall швед компаниясига 52,5 миллион евро товон пули тўлаб берган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид