Жамият | 17:35 / 24.12.2019
10032
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда Spark 2 нафар аёлни уриб юборди, улардан бири вафот этди

Фото: Тергов департаменти

2019 йил 22 декабрь куни тахминан соат 23:30ларда ҳайдовчи, 30 ёшли А.З. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Самарқанд вилояти Жомбой туман “Саричашма” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R48 автомобиль йўлининг 4-км.да “Эшимоқсоқ- Жомбой” йўналиши бўйича бошқариб бораётган вақтида йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Ф.Р. ва З.Р.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада пиёда Ф.Р., турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганида йўлда вафот этган, З.Р., эса оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид