Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида инвестиция шартномасига асосан ажратилган ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда, Сергели тумани, Қўйлиқ мавзесида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, “B.T.” МЧЖ раҳбари М.А. “Замонавий маҳалла” лойиҳаси асосида Сергели тумани, Қўйлиқ мавзесида маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун “B.H.Q.” ХКга инвестиция шартномаси асосида ажратилган 0,55 гектарли ер майдонини фуқаро Р.А.нинг ишончига кириб, унга 290 000 АҚШ долларига сотишни режалаштириб, шундан, 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025