Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Иркутскдаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади
25 декабрга ўтар кечаси Россиянинг Иркутск области Залари қишлоғида жойлашган ўрмончилар ётоқхонасида ёнғин рўй бериши оқибатида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Новосибирскдаги бош консулликка асосланиб бу маълумотни тасдиқлади.
Воқеа жойидан 13 киши эвакуация қилинган, уларнинг икки нафари шифохонага жойлаштирилган, тўрт нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар айни вақтда амбулатор даъволанмоқда. ТИВ хабарида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор ёки йўқлиги аниқ келтирилмаган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Иркутск области бўйича бош бошқармаси маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 03:41да ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин майдони 350 квадрат метрни ташкил этган. Барча жабрланувчилар — ўрмон кесувчи корхона ходимлари бўлишган. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
ТИВ хабарига кўра, бош консуллик вазиятни ўз назоратига олган ва Сибир федерал округи ҳамда Иркутск области ҳокимиятидагилар, шунингдек, тиббиёт муассасалари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Сибир федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Новосибирскдаги бош консулликка қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7−383−246−04−85, +7−383−246−04−84, +7−383−246−04−63, +7−383−246−04−64.
Мавзуга оид
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
09:51 / 15.04.2025
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
11:21 / 17.08.2024
Иркутскда қулаган самолёт: “афсонавий” Ту-22М ҳақида нималар маълум?
15:59 / 25.03.2023