Ўзбекистон | 11:21 / 27.12.2019
7740
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди 

Фото: Рамиль Ситдиков

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлайди. Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида 2019 йил 25 октябрь куни Москва шаҳрида имзоланган Модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини яратиш ва қўллаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланиши мўлжалланмоқда.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлиги ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборади.

Ҳужжатга илова сифатида тақдим этилган тушунтириш хатида айтилишича, лойиҳанинг асосий мақсади кенг миқёсдаги эркин савдо зонасини яратиш, шунингдек ўлчаш воситаларининг ўзаро савдосида ва метрологик хизматларнинг кўрсатилишида техник тўсиқларни бартараф этиш, ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шароитлар шакллантириш, модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини сертификатлаштириш ва метрологик текширув ва назоратини амалга ошириш жараёни ҳамда норматив ҳужжатлар билан таъминлаш жараёнларни соддалаштиришдир.

Кутилаётган натижа - МДҲга аъзо давлатларнинг Жаҳон савдо ташкилотига киришига тайёр бўлиши, улар томонидан кенг миқёсдаги эркин савдо зонасининг яратилиши, шунингдек стандарт намуналар ва метрологик хизматларнинг ўзаро савдосидаги техник тўсиқларни бартараф этиш бўйича кейинги тадбирларни кўриши учун интеграцион бирлашмаларини яратилишини таъминлайди.

Давлатлараро стандарт намуналарининг яратилиши ва қўлланиши бир қатор МДҲ Келишувлари ривожланишини таъминлашга имкон беради, шунингдек, экологик вазиятни сифатли баҳолаш даражаси ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёсининг сифати ошириш, соғлиқни сақлаш ва клиник диагностика соҳасида ўлчашлар ишончлилигини таъминлайди.

Мавзуга оид