Абдулазиз Комилов: «Толибон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр»
27 декабрь куни Халқаро пресс клубнинг сайлов хулосаларига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтади. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этди ва Афғонистон масаласида фикр билдирди.
«Бугун эрталаб (27 декабрь) хабар келди, Толибонлар уруш, қурол ишлатишни ва зўравонликни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Ушбу қарор Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга йўл очиб бериши мумкин. Бу масалани муҳокама қилиш учун икки томондан делегациялар шакллантирилади», деган у.
Шу билан биргаликда вазир музокаралар узоқ давом этишини айтиб ўтган.
«Бироқ бу билан Афғонистонда тинчлик бирдан ўрнатилади деб бўлмайди, чунки музокаралар узоқ давом этади ва умид қиламизки, бир ечимга келинади. Шуни таъкидлаш ҳам керакки, Ўзбекистон афғон халқига ёрдам беришга ва тинчлик ўрнатиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр», дея қайд этган у.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни ТИВда Толибон ҳаракатининг Доҳадаги сиёсий офиси раҳбари Бародар Охунд бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилганди.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
19:21 / 01.11.2024
Охунзода ва Ҳаққоний қарама-қаршилиги: «Толибон» раҳбариятида низо авж олдими?
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
20:59 / 14.10.2024