Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда 40 фоиз солиқ тизими ходимлари аттестациядан ўта олмаган. Улар ишдан бўшатилди
Бугун, 4 январь куни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев солиқ тизимида учраётган коррупция бўйича маълумот бериб ўтди.
“Биз ҳудудларда учраётган коррупциявий ҳолатлар юзасидан текширувлар ўтказиб турамиз. Масалан, ўтган йили Самарқанд вилоятида тадбиркорлардан пул талаб қилган ходимларни прокуратурага берганмиз. Республика бўйича соҳада 11,5 мингта мутахассис ишлаётган бўлса, 2019 йилдаги аттестацияда деярли 40 фоизини бўшатдик.
Тўғри, коррупцияга тўлиқ барҳам берилгани йўқ. Коррупция бор экан, тизимни жойига қўя олмаймиз. Унга қарши курашиш бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз. Бу муаммони бир йилда йўқота олмаслигимиз мумкин, аммо уч йилда тўлиқ солиқ тизимини давлатга, корхона-ташкилотларга замонавий хизмат кўрсатадиган органга айлантирмоқчимиз. Бу йилда тадбиркорларни текшириш бўйича мораторий тугаганига қарамасдан, жараён қайтадан бошланмайди.
Солиқчилар 400 мингта корхона бўлса, шундан 2 мингтасини текшириши мумкин. Бу дегани 0,5 фоиз дегани. Мен ДСҚ раиси ўринбосари сифатида айтишим мумкинки, биз буни қилмаймиз. Ўзимиздаги мутахассисларни тайёрлашимиз керак. Нимани текшириш, қандай текшириш лозим, деган саволларга жавоб олишимиз керак. Олдинги вақтдагидек корхоналарга бориб, ёппасига ётиб олиш ниятимиз йўқ”, - деди М. Мирзаев.
Шунингдек, анжуманда солиқ соҳасига оид айрим статистикалар тақдим этилди. Масалан, 13 та солиқ туридан 4 таси бекор қилинди, 2019 йил якунида республика бўйича даромад солиғи тўловчилар сони 5,03 млн кишини ташкил этди.
ДСҚ раиси ўринбосари янги солиқ тизимида имтиёзларнинг бекор қилиниши сабабини изоҳлади
Мавзуга оид
15:54 / 03.04.2025
Нега қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ бекор қилиняпти?
15:16 / 03.04.2025
Мубин Мирзаев ўзини ўзи банд қилиш турлари қисқаришига изоҳ берди
10:48 / 03.04.2025
Ўзбекистонда бойларни солиққа тортишнинг алоҳида тизимини жорий этиш режалаштириляпти
20:26 / 09.10.2024