Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 январь куни 25та сайлов округида Қонунчилик палатаси депутатлигига такрорий овоз бериш бўлиб ўтади
Эртага, 5 январь куни 25та сайлов округида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига такрорий овоз бериш бўлиб ўтади.
Унда қуйидаги партиялардан номзодлар иштирок этади:
- Ўзбекистон Либерал-демократик партияси - 15 нафар;
- Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси - 11 нафар;
- Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси - 10 нафар;
- Ўзбекистон Халқ демократик партияси - 9 нафар;
- Ўзбекистон Экологик партияси - 5 нафар.
Такрорий овоз беришда 50 фоиз овоз олиш шарт бўлмайди, ким кўп овоз олса етарли. Овоз берган сайловчилар сони ҳам муҳим эмас, атиги 1 киши келиб овоз берса ҳам, такрорий сайлов натижаси ҳисобга олинади.
Такрорий овоз бериш бўладиган 25та сайлов округлари рўйхати:
8-Оқманғит
9-Андижон
32-Жиззах
33-Дўстлик
35-Ғаллаорол
36-Пахтакор
37-Шароф Рашидов
44-Сардоба
49-Уйчи
56-Регистон
57-Сўғдиёна
67-Паст Дарғом
76-Шеробод
83-Олтинсой
87-Ангрен
89-Бўка
102-Яйпан
104-Учкўприк
106-Бағдод
117-Урганч
133-Шаҳрисабз
134-Яккабоғ
135-Ғузор
148-Кўкча
150-Шайхонтоҳур
Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, парламент сайлови ўтказилган 150та сайлов округидан 125 сайлов округларида сайланган депутатлар рўйхатга олинди. Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 42 нафар, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан – 34 нафар, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан – 20 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан -11 нафар депутат рўйхатга олинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 150 нафар депутатдан иборат бўлади.
Мавзуга оид
15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
11:10 / 30.04.2025
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?
18:00 / 23.04.2025
Таклифи инобатга олинмаган либераллар, нормани қатъий ҳимоя қилган ташаббускорлар – Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси қандай ўтди?
18:13 / 22.04.2025