Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амударёдаги хонадондан уч кишининг жасади топилди
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида жойлашган хонадондан уч кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йил 8 январь куни Амударё тумани Қипчоқ овулида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Д.га тегишли хонадоннинг ётоқхонасидан унинг турмуш ўртоғи Ф.Ш. юзининг жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолда ва вояга етмаган, 2017 йилда туғилган қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари топилган.
Омборхонадан эса хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб, вафот этган ҳолдаги жасади топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
11:59 / 24.03.2025