Ўзбекистон | 22:50 / 09.01.2020
24893
1 дақиқада ўқилади

Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи бир неча кунга сурилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи бир неча кунга сурилди.

Фото: ТАСС

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, 9 январда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. 

Хабарда таъкидланишича, халқаро тадбирлар жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга расмий ташрифи санаси 12-13 январдан 15-16 январга кўчирилган.  

Томонлар мулоқот давомида, шунингдек, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги жорий масалалар бўйича фикрлар алмашишган.

Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастурининг асосий бандлари ўзгаришсиз қолади. 

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Ўзбекистонга 5-6 январга белгиланган ташрифи кейинроққа қолдирилганди.

Мавзуга оид