Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Эрондаги авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди
Украина президенти Владимир Зеленский 9 январни Украина йўловчи самолётининг Эронда ҳалокатга учраши билан боғлиқ ҳолда мотам куни деб эълон қилди.
“Украина халқаро авиалиниялари” компаниясининг Boeing-737 йўловчи самолёти 8 январда Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилгач, ҳалокатга учради. Авиаҳалокатда самолёт бортидаги барча одамлар - 167 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси ҳалок бўлган.
“Президент ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиш мақсадида давлат ҳокимияти, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида Украина давлат байроғи туширилиши ҳақида қарор қабул қилди”, дейилган хабарда.
Охирги маълумотларга кўра, авиаҳалокатда Эроннинг 82 фуқароси. Канаданинг 63 фуқароси, 11 нафар украиналик, 10 нафар швециялик, 4 нафар афғонистонлик, Германия ва Британиядан 3 кишидан ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025