Икки кишининг ўлими ва икки машина ёнишига сабаб бўлган BMW ҳайдовчиси топилди
2020 йил 9 январь куни соат 23:17да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида BMW ҳамда «Ласетти» русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берганди.
ЙТҲ оқибатида BMW русумли автоуловнинг мотор ва салон қисми ҳамда «Ласетти» русумли автоуловнинг салон қисмида ёнғин содир бўлган ва 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 2 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. ИИББ BMW автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ жойидан яширингани ҳақида хабар берганди.
Катта шов-шув ва муҳокамаларга сабаб бўлган бу ҳодиса бўйича асосий гумондор шахси аниқланган ва қўлга олинган. У мазкур автомобиль эгаси К. М.нинг ўғли 30 ёшли Нурбек Т. бўлган. Ҳодиса юз берган пайтда Нурбек маст ҳолатда эканлиги наркологик экспертиза хулосаларига кўра тасдиқланган. Ҳодиса натижасида BMW ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олгани ҳам маълум бўлди. Суд томонидан гумондорга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чорасини белгиланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда-, дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
19:10 / 13.09.2024
“Қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича огоҳлантириш хати юборилди” – Чилонзордаги ҳолатга муносабат билдирилди
15:59 / 13.09.2024
Тошкентда “котлован” сабаб йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024