Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қиролича душанба куни шаҳзода Ҳарри билан унинг келажагини муҳокама қилади
Қиролича Елизавета душанба куни ўз набираси шаҳзода Ҳарри билан учрашиб, унинг қироллик хонадонидаги келгуси тақдирини муҳокама қилади.
Би-би-си хабарига кўра, учрашувда Ҳаррининг отаси бўлмиш Уэльс шаҳзодаси Чарльз ҳамда акаси, валиаҳд шаҳзода Уильям ҳам иштирок этади.
Шаҳзода Ҳаррининг рафиқаси Меган айни вақтда Канадада ва агар имкони топилса, у ҳам телефон алоқаси орқали учрашувда иштирок этиши мумкин.
Аввалроқ шаҳзода Ҳарри ва рафиқаси қироллик оиласи аъзолари сифатидаги мажбуриятларидан воз кечмоқчи эканликларини билдиришганди. Улар бу қарорни қиролича ва қироллик саройи билан келишмасдан қабул қилишган.
Душанба кунги учрашув Норфолкдаги қасрда ўтказилади, саройдагилар, бу учрашув герцог ва герцогиня Сассексларнинг қироллик оиласи билан янги муносабатлар яратиш учун ёрдам беришига умид қилишмоқда.
Қиролича, шаҳзода Чарльз, Уильям ва Ҳарри томонларни қаноатлантириши мумкин бўлган турли вариантларни кўриб чиқишмоқда.
Қироллик мажбуриятлари
Агар душанба кунги учрашувда келишувга эришилса, унинг амалга ошиши учун муайян вақт талаб этилади.
Аммо бундай келишув йўлида жиддий тўсиқлар сақланиб турибди - хусусан, герцог ва герцогиня Сассексклар ўз қироллик бурчларини қай даражада баҳолашаётгани номаълум.

Айни вақтда Меган Канадага қайтган ва ўғли Арчи билан. У ва шаҳзода Ҳарри Рождествони Канадада ўтказилган, сешанба куни таътилдан Британияга қайтишганди.
8 январь оқшомида шаҳзода Ҳарри ва Меган Маркл инстаграм орқали қиролликдаги ўз мақоми бўйича бериладиган молиявий имтиёзлардан воз кечиб мустақил равишда ўзлари пул ишлаб топишини маълум қилишган. Улар икки жойда - Буюк Британия ва Шимолий Америкада яшашмоқчи, лекин улар қироллик оиласи мажбуриятларини бажаришда ҳам давом этаверади.
Ўтган йилнинг октябрида ҳам улар ўз ҳаётлари доимий равишда ОАВ эътиборида бўлишидан норозиликларини билдиришганди.
Меган АҚШ фуқароси ҳисобланиб, 8 йил давомида Торонтода яшаган ва актриса сифатида ишлаган, Американинг машҳур телесериали «Форс-мажорлар»да рол ижро этган.
Шаҳзода Ҳарри ва Меган ўтган йилнинг июнида шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейт бошқарадиган хайрия ташкилотидан чиқишган, улар ўз хайрия ташкилотларини очишмоқчи.
Декабрь ойида герцог ва герцогиня Сассекслар хайрия мақсадида китоблар, тақвимлар ва либослар сотиш билан шуғулланадиган ўз савдо белгилари очиш учун заявка беришгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
21:55 / 02.05.2025
Шаҳзода Ҳаррига Британияга ташрифи давомида шахсий қўриқчилар ажратилмайдиган бўлди
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
21:51 / 13.09.2024