Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик магнат пуллар қанчалик бахт келтиришини билиш мақсадида 9 млн доллар тарқатмоқчи
Япониялик миллиардер Юсаку Маэдзава твиттердаги обуначилари ўртасида “ижтимоий тажриба” ўтказиб, унинг доирасида 9 млн доллар тарқатишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Тадбиркор тадқиқот ўтказиб, унинг ғолибларига миллион йендан (9 минг доллар) бермоқчи ва бу пуллар уларни қанчалик “бахтиёр” қилишини билмоқчи.
“Агар ўз истакларини жиловлай олмайдиган бирор кишига пул бериб, унга шу тариқа ҳаётини ўзгартиришга имконият берилса, нима юз беради? Сиз ҳаётингизни ўзгартира оласизми?”, деб ёзган миллиардер твиттерда.
Миллиардер пулларни минг нафар обуначисига тарқатмоқчи. Ғолиблар миллиардер томонидан твиттерда қолдирилган хабарни ретвит қилувчи кишилар орасидан тасодифий равишда танлаб олинади. Берилган пуллар уларнинг ҳаётига қанчалик таъсир қилаётгани мунтазам ўтказиладиган сўровномалар давомида кузатиб борилади.
Тадбиркор пулларни тарқатишни мамлакат аҳолисига улар ишлаши-ишламаслигидан қатъи назар вақти-вақти билан тўланувчи таянч даромад ғоясига қизиқиш билан боғламоқда.
44 ёшли Юсаку Маэдзаванинг 2017 йил май ойига кўра бойлиги 3,6 млрд долларга баҳоланган ва у бу кўрсаткич билан Япониянинг энг бадавлат одамлари орасида 14-ўринни эгаллайди.
2018 йил сентябрда Mаэдзава Ой атрофида фазовий кемада айланиб чиқадиган биринчи тижорий йўловчи бўлиши маълум қилинганди. У 2023 йилга белгиланган Ойга парвозни SpaceX компаниясининг BFR ракетасида амалга ошириши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
23:29 / 10.04.2025
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
09:41 / 04.04.2025
Москва миллиардерлар сони бўйича дунёнинг иккинчи шаҳрига айланди
11:09 / 02.04.2025
Forbes: Россияда долларли миллиардерлар сони рекорд даражага етди
15:06 / 08.03.2025