Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади
Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Композиторлар ва бастакорлар уюшмасининг:
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш;
мактаб-интернат учун бино ва иншоотларни, шу жумладан, 100 ўринли 2 та ўқув биноси, 50 ўринли ётоқхона ва ошхона биносини қуриш бўйича таклифи маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
ўқувчиларни опера ижрочилиги йўналишида ўқитишнинг замонавий илғор педагогик усулларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнига янги ахборот-педагогик технологияларни татбиқ этиш;
ўқувчиларнинг юқори даражада сифатли билимлар олишини таъминлайдиган давлат талаблари доирасида ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш;
опера санъати бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналарни пухта эгаллаган ёш кадрларни тайёрлаш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.
Белгилаб қўйилишича:
мактаб-интернат Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади, Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;
2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 8 ва 9-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса 8-синфига 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.
Маданият вазирига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Маданият вазирлиги:
2021 йил 1 майга қадар мактаб-интернатни жиҳозлаш учун мусиқа чолғулари ва ускуналарнинг техник параметрларини ишлаб чиқиш;
2021 йил 1 июлга қадар мактаб-интернатнинг уставларини тасдиқлаш ва уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;
2021 йил 1 сентябрга қадар мактаб-интернатнинг самарали фаолият кўрсатишини ҳамда уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш;
мактаб-интернатни дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда:
опера мактаб-интернатга бино ва иншоотлар қурилиши учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминлайди;
2021 йил 1 августга қадар мактаб-интернати бино ва иншоотларини фойдаланишга топшириш чораларини кўради.
Мавзуга оид
10:26 / 21.05.2025
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади
09:30 / 04.12.2024
Дунёдаги энг қиммат 10 та мактаб-интернат: уларда йиллик ўқиш нархи 100 минг доллардан ошади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
14:05 / 13.02.2024