Трамп 7 ой аввалоқ генерал Сулаймонийни бир шарт билан йўқ қилишга рози бўлган - NBC
АҚШ президенти Дональд Трамп 2019 йил июнидаёқ “Ал-Қудс” қўмондони Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш бўйича амалиётни ўтказишга рози бўлган. Бироқ у буни бажариш учун бир шарт қўйган, деб хабар берди Трамп атрофидаги собиқ ва амалдаги мансабдор шахсларга асосланиб NBC телеканали.
Амалдорларнинг таъкидлашича, Трамп томонидан тасдиқланган буйруқда Сулаймонийни бир вазиятдагина - унинг фаолияти АҚШнинг ҳаттоки биргина фуқаросининг ҳалок бўлишига олиб келса, ўлдиришга рухсат берилган. Бу шарт шиа жангарилари 27 декабрда Ироқдаги базани ўққа тутганда бир америкалик ҳалок бўлганда бажарилган. АҚШ ироқлик шиа жангарилари Эрон томонидан қўллаб-қувватлаб келинади, деб ҳисоблайди.
NBC’нинг таъкидлашича, ушбу ҳолат Трампнинг Сулаймоний АҚШнинг турли давлатлардаги элчихоналарига ҳужум қилмоқчи бўлгани учун ўлдирилгани ҳақидаги версиясини шубҳа остига қўяди.
Телеканал манбаларининг таъкидлашича, Трампни генерални ўлдиришга ўтган йил июнда АҚШ учувчисиз қурилмаси йўқ қилингандан кейин миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон ва давлат котиби Майк Помпео кўндиришга уринган. Айнан ўшанда АҚШ президенти бунинг учун Эрон аввал “қизил чизиқдан ўтиши” кераклигини айтган.
Аввалроқ The Washington Post нашри Помпео бир неча ой давомида Трампни Сулаймонийни йўқ қилишга кўндиришга уриниб келганини маълум қилганди. Бироқ нашрнинг таъкидлашича, Трамп декабрь охиригача эронлик генерал ўлдирилишига қарши бўлган, бунга АҚШ фуқароси ўлдирилгач ва АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси олдида норозилик намойишлари бошлангачгина рози бўлган.
Сулаймоний 3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти яқинида ўлдирилгандан кейин Помпео унда Эрон АҚШга қарши ҳужумлар тайёрлагани ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини тан олган. Трамп эса Fox News телеканалига 10 январда берган интервьюсида Сулаймоний АҚШнинг 4 та, жумладан Бағдоддаги элчихонасига ҳужум қилишга тайёрланганига ишончи комиллигини айтган.
Мавзуга оид
20:15 / 05.01.2024
Эрон тарихидаги энг йирик теракт. Бу Яқин Шарққа қандай таъсир кўрсатади?
22:39 / 04.01.2024
Эрондаги терактда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
18:28 / 03.01.2024
Эронда портлашлар. 100 га яқин киши ҳалок бўлган
22:52 / 06.12.2023