Жаҳон | 09:55 / 15.01.2020
42059
2 дақиқада ўқилади

АҚШда самолёт мактаблар устига ёқилғи тўкиб юборди. Болалар жабрланди

14 январда самолёт Лос-Анжелес яқинидаги бир нечта мактаб устига авиаёнилғи тўккач 60 киши тиббий ёрдам олди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Лос-Анжелес ўт ўчириш хизмати нозири Шон Фергюсоннинг таъкидлашича, воқеа тушликдан кейин юз берган. Гап умумий ҳисобда 6 мактаб ҳақида бормоқда. Улардан 5 таси бошланғич, яна биттаси юқори синфлар ўқийдиган мактаб бўлган. 

Маълум қилинишича, авиаёнилғи тўкилиши Delta Air Lines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-200 самолётининг фавқулодда қўниши вақтида юз берган. Шанхайга учаётган самолёт двигатели билан юз берган муаммо сабабли Лос-Анжелесга қайтишга мажбур бўлган. Бундай вазиятларда самолёт қаттиқ қўниши мумкин ва у ёниб кетмаслиги учун сарфланмаган авиаёнилғидан халос бўлишга ҳаракат қилинади. 

Хабарда айтилишича, мактаблар ўқувчилари ва ходимлари устига ёнилғи тушган ёки улар унинг буғлари билан нафас олган бўлишлари мумкин. Воқеа жойига 70 нафар ўт ўчирувчи ва тез ёрдам ходимлари етиб келган. Шифокорлар тери қичишиши ва нафас олишдаги муаммолардан шикоят қилганларга ёрдам кўрсатганлар. 

Мавзуга оид