Фуқароликни йўқотиш тартибида жиддий ўзгариш кутиляпти. Консуллик мансабдорларига янги ваколат берилади
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланади.
Йўриқнома лойиҳасида айтилишича, хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиниши лозим.
Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиш мазкур фуқаролар турган консуллик округи ҳудудига тегишли бўлган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон консуллик муассасалари томонидан консуллик рўйхатига олиш тартиб-таомили Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг интерактив хизматлар сайтидаги электрон аризаси асосида мувофиқ шакллар бўйича (электрон анкетани тўлдиришнинг имкони бўлмаганда мувофиқ шакллар бўйича) расмийлаштириладиган электрон рўйхат варақасини юритиш йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик ҳисобига олиш учун консуллик йиғимлари, мазкур консуллик ҳаракатини амалга оширилганлиги билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади.
16 ёшга тўлмаган болаларга консуллик йиғимларини олмаган ҳолда алоҳида электрон рўйхат варақаси тўлдирилади.
16 ёшга тўлмаган болаларнинг нобиометрик паспорти, биометрик паспорти, хорижга чиқиш биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда, шунингдек ота-онасининг ёки улардан бирининг нобиометрик паспортига ёзилган ҳолда хорижга чиқиб кетган шахслар бўлганда ҳисобга олиш уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобига олингандан кейин ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар (фамилия, исм, отасининг исмини, яшаш манзилини ўзгартириш ва ҳ.) киритилганда электрон рўйхат варақаларига тегишли қайдлар ва қўшимчалар қилинади.
Қуйидаги ҳолларда фуқаро консуллик рўйхатидан чиқарилиши мумкин:
доимий яшаш жойининг ўзгариши;
вақтинча туриш муддатининг тугаши;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши (фуқаролигини йўқотиши);
вафот этиши;
Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойининг ўзгариши муносабати билан, шунингдек иш, ўқиш, хизмат сафари ва ўз оиласи билан қайтадан қўшилиш муносабати билан бошқа давлатдаги бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига олти ойдан ортиқ муддатга кўчиб ўтганда аввалги турган жойидаги (доимий, вақтинча) консуллик рўйхатидан чиқиши ва мазкур Йўриқномага мувофиқ янги турар жойи бўйича консуллик муассасасида рўйхатга туриши лозим.
Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобидан чиқиш учун мувофиқ шакл бўйича ариза тўлдирадилар ва шахсан ёки ваколатли шахс орқали консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Шахсан келишнинг имкони бўлмаганда, қайд этиб ўтилган ариза консуллик муассасасига почта ёки электрон почта манзили орқали консуллик мансабдор шахсини хабардор қилиш ва бундай хабарнома келиб тушгани тасдиғини олиш шарти билан юборилиши мумкин.
Консуллик рўйхатидан чиқаришда консуллик мансабдор шахси томонидан аризачининг рўйхат варақасига (электрон рўйхат варақасига) тегишли ёзув киритилади ва унинг паспортига рўйхатдан чиқарилганлик тўғрисида штамп, консуллик муассасасининг гербли муҳри ва консуллик мансабдор шахсининг имзоси қўйилади.
Консуллик рўйхатидан чиқариш аризачига (интерактив хизматлар сайти орқали консуллик ҳисобига турган шахслар учун) кейин тегишли хабарномани электрон почта манзилига юбориш билан электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойининг ўзгариши муносабати билан, шунингдек иш, ўқиш, хизмат сафари ва ўз оиласи билан бирлашиш муносабати билан бошқа давлатдаги бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига олти ойдан ортиқ муддатга аввалги турган жойидаги (доимий, вақтинча) консуллик рўйхатидан чиқмай кўчиб ўтганда, улар янги турар жойи бўйича консуллик муассасасига мурожаат қилганда консуллик мансабдор шахси уни мувофиқ шаклдаги ариза асосида унинг паспортига фақат рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги штампни (гербли муҳрдан фойдаланмай) қўйиш йўли билан уни консуллик рўйхатидан чиқаради ва консуллик рўйхатига киритади.
Шахснинг консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги хабарнома унинг аввал турган консуллик муассасасига консуллик мансабдор шахси томонидан мазкур консуллик ҳаракати амалга оширилган кунда (консуллик муассасасининг электрон почтаси ёки бошқа техник алоқа воситалари орқали) юборилади. Аризачи консуллик рўйхатига қўйилганининг ҳақиқийлигига шубҳалар пайдо бўлганда консуллик мансабдор шахси у аввал рўйхатда турган консуллик муассасаси билан электрон почтаси ёки бошқа техник алоқа воситалари орқали боғланиб текшириши мумкин.
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган консуллик рўйхатидан чиқариш ва унга киритиш тартиб-таомили бир давлат ҳудуди чегарасида бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига кўчиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқли бўлади. Бундай ҳолатда аризачилардан консуллик йиғимлари ва амалдаги ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар олинмайди.
Фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган ҳолларда улар консуллик рўйхатидан чиқиш учун Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қиладилар.
Хорижда доимий яшовчи ёки вақтинча турувчи Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатига (доимий, вақтинча) қўйиш учун ариза бериш тартиб-таомили интерфаол хизматлар сайти воситасида масофадан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Хорижга вақтинча яшаш учун чиқиб кетган ва у ерда қонуний равишда яшаётган ва хорижда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келгусида доимий консуллик рўйхатига қўйиш билан хорижий давлатда доимий яшашга қолиш учун турган мамлакатидан чиқмай тегишли консуллик муассасасига мурожаат қилиши мумкин. Мазкур тартиб-таомил Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-боби билан тартибга солинади.
Турган мамлакатда консуллик муассасаси бўлмаганда фуқаро унинг турган мамлакати кирувчи консуллик округининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.
Хорижда доимий яшовчи ва уч йил давомида доимий консуллик рўйхатига турмаган Ўзбекистон фуқароси консуллик муассасасига мурожаат қилганда консуллик муассасаси раҳбари (консуллик муассасаси раҳбари бўлмаганда бошқа консуллик мансабдор шахси) ёки дипломатик ваколатхона раҳбари Ўзбекистон фуқароси доимий консуллик рўйхатига ўз вақтида турмаганлиги сабаблари узрли эканини аниқлайди.
Консуллик муассасаси раҳбари (консуллик муассасаси раҳбари бўлмаганда бошқа консуллик мансабдор шахси) ёки дипломатик ваколатхона раҳбари Ўзбекистон фуқаросининг доимий консуллик рўйхатига ўз вақтида турмагани сабабларини узрли деб топмаса, консуллик муассасаси қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу шахснинг Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш бўйича материаллар тайёрлайди ва уларни ТИВга юборади.
Мавзуга оид
08:25 / 29.10.2021
Ашёвий далилларни расмийлаштириш тартиби ўзгарди
07:37 / 17.05.2021
Муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби ўзгарди
10:40 / 11.03.2021
ФҲДЁ органларида иш юритиш тартибига ўзгартириш киритилади
08:47 / 05.03.2021