Жамият | 13:44 / 22.01.2020
8663
2 дақиқада ўқилади

Ҳамқишлоқларини катта миқдордаги пулга алдаб кетган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив фото

2019 йил декабрь ойи бошларида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи 40 ёшли Ғ.К. ўзининг ҳамқишлоқларини алдаб, уларнинг мулкларини қўлга киритиш мақсадида олдиндан режа тузган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

У 25 ёшли Т.М.дан умумий баҳоси 14.700.000 сўмлик 2 бош қорамолини пулини 4 кун ичида тўлаб беришни ваъда қилиб, алдаб олиб, Т.М.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, берган ваъдасини бажармасдан 2 бош қорамолни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, Ғ.К. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, яна 3 нафар қишлоқдошининг умумий баҳоси 26.500.000 сўмлик уч бош қорамолини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Барча ҳолатда Ғ.К. берган ваъдасини бажармасдан қорамолларни бошқа шахсларга сотиб, келишилган пулларни эгаларига бермасдан, уларни алдаб, ишончларини суиистеъмол қилиб, пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Кейинроқ алданганликларини билган жабрланувчилар январь ойи ўрталарида фуқаро Ғ.К.га нисбатан ариза билан ИИБга мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид