Парламент қуйи палатасида қўмиталар тузилди
2020 йил 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда янги парламент қуйи палатасининг қўмиталарини шакллантириш масаласи кўриб чиқилди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига биноан, Қонунчилик палатаси томонидан унинг депутатлари орасидан палатанинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилади.
Шунга мувофиқ, қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни фракцияларнинг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар.
Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари палата мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Амалдаги ана шу тартиб-таомилларга мувофиқ, Қонунчилик палатаси томонидан унинг депутатлари орасидан палатанинг ваколатлари муддатига раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда қўмиталар тузилди. Унга кўра, парламент қуйи палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилди.
Мажлисда Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раиси, уларнинг ўринбосари, шунингдек қўмита аъзолари сайлангани тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарорлари қабул қилинди.
Мавзуга оид
12:00
Мавлуда Хўжаева ва Раҳим Ҳакимов спикер ўринбосарлари этиб сайланди
11:18
Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси cпикери этиб сайланди
10:06 / 06.11.2024
Солиқ қўмитасида 31 ходимга интизомий чора қўлланди, 14 ходимнинг махсус унвони пасайтирилди
19:08 / 25.10.2024