Жамият | 19:43 / 22.01.2020
6920
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги боғчаларга қабул учун навбатга қўйилган болалар сони маълум қилинди

22 январь куни Тошкент шаҳри ҳокимиятида ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар йўналишида қилинган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ҳоким ўринбосари Элбек Шукуров Тошкент шаҳрида мактабгача таълим муассасалари хусусида гапирди.

«2019 йилда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим соҳасида қилинган ишларга тўхталиб ўтаман. 18та давлат болалар боғчалари тўлиқ таъмирдан чиқарилди, Сергели туманида 5та янги болалар боғчаси ташкил этилди. 65та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди. Айни вақтда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим муассасаларига қабул учун навбатга қўйилган болалар сони қарийб 20 минг нафарни ташкил этяпти. МТМлардаги яратилган шарт-шароитларга қараб навбатга туриш вақти фарқланади.

Тўлов миқдори анча паст бўлган боғчаларга ариза берилган кундан бошлаб қабул амалга оширилади. Нарх юқорилашгани сари талаб кучаяди ва шунга қараб муддат чўзилади. Энг кўп муддат 2-3 ой ҳисобланади. Бу, албатта, қамров ҳажмига ҳам боғлиқ. Аҳоли зич туманларда МТМлар сони кам бўлса, навбатга туриш вақти узаяди. Бизда Сергели тумани бўйича муаммолар юзага келди. У ерда аҳоли сони ошиб боряпти. МТМлардаги навбат ҳам жуда катта. Йил давомида бу муаммони тизимли ҳал қиламиз», дея Шукуровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.  

Мавзуга оид