Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги коронавирусдан вафот этганлар сони икки баробар ўсди. Вирус Россияга ҳам етиб борди
Хитойда янги типдаги 2019-nCoV коронавирусдан касалланиб вафот этганлар сони 17 кишига етди. Бу ҳақда China Daily нашри вирус илк бор аниқланган Хубэй провинцияси ҳукуматига асосланиб хабар тарқатди.
Янги турдаги коронавирус Россиягача етиб борди. «РИА Новости» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Хитойнинг Шанхай шаҳридан Санкт-Петербургга ўткир респиратор вирусли инфекция (ОРВИ) билан келган хитойлик ушбу коронавирусга чалингани гумон қилинмоқда.
Пулково аэропортига келган йўловчи Боткин номидаги юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

78.ru’нинг хабар беришича, шифохона бош шифокори Алексей Яковлев уларга коронавирусга чалинганликда гумон қилинаётган илк бемор етказилганини тасдиқлаган.
Шу билан биргаликда, Роспотребнадзорда Хитойдан келган йўловчи коронавирусга чалинганининг якуний тасдиғи ҳали йўқлиги маълум қилинган. Таъкидланишича, бемор текширувдан ўтказилади.
Касалликка чалиниш ҳолатлари Таиланд ва Японияда ҳам кузатилган. Ўзбекистон ТИВ Хитойда тарқалган янги вирус сабабли у ерга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлишга чақирган. Ўзбекистон ССВ Хитойда тарқалган коронавирус туфайли чегарадаги санитар назорат кучайтирилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021