Спорт | 11:12 / 24.01.2020
22118
2 дақиқада ўқилади

Мағлубиятдан сўнг яна бир имкон берилди, бундан яхши мотивация борми?

Фото: Tribuna.uz

Осиё чемпионати-U23 3-ўрин учун ўйин олдидан Ўзбекистон ҳамда Австралия жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатнашган Любинко Друлович жамоаси ғалаба қозониши кераклигини айтди.

«Бу нафақат биз учун, балки бутун Ўзбекистон учун жуда муҳим ўйин эканини ҳис қилиб турибмиз. Рақиб кучли, уларда яхши футболчилар йиғилган. Австралия 4-4-2 тактикасида ўйнайди. Нима бўлганда ҳам биз эртага ютиб олимпиадага чиқишимиз керак.

Йигитларда мотивация катта. Ҳамма эртанги ўйиннинг аҳамиятини билиб турибди. Бизга мағлубиятдан сўнг олимпиадага чиқиш учун яна бир имкон берилди. Бундан ортиқ мотивация бўлиши мумкинми? Биз ўз имкониятларимиз юқори эканини кўрсатишимиз керак.

Ким яхшироқ эканини футболчилар майдонда кўрсатишади. Биз индивидуал жиҳатдан яхшироқмиз ва йигитлар буни майдонда кўрсатишлари керак. Саудия билан ўйинда ҳам жуда кўп ҳужум қилдик, лекин гол ура олмадик.

Достон U19 мусобақасида Австралияга иккита гол урганди? Балки у эртага ҳам гол урар, балки яна иккита гол урар.  Достон ҳозир яхши ҳолатда. Ишонинг, бу умуман бошқача даражадаги ўйин. Эртага ҳар икки жамоа учун қийин бўлади»,— деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Мавзуга оид