Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё чемпионати-U23. Австралияга енгилган Ўзбекистон олимпиада йўлланмасидан қуруқ қолди
Таиландда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё чемпионати-U23 мусобақасининг 3-ўрин учун ўйини якунланди. Яримфиналда мағлуб бўлган Австралия ҳамда Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги ўйинда австралияликлар ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди.
Ўйиннинг 5-дақиқасида австралияликлар гол уришди. Қанотдан амалга оширилган ҳужумдан сўнг Николас Д`Аугустиньо бош билан гол урди, аммо ҳакам дарвозабонга қарши қўполлик бўлди деб ҳисоблаб уни инобатга олмади. 7-дақиқага келиб ўзбекистонлик футболчилар ўйинда илк марта дарвоза томон зарба йўллашди. Абдулла Абдуллаевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.
11-дақиқада Ўзбекистон голли вазиятни юзага келтирди. Ўнг қанотдан узатилган аниқ узатмани Жасур Яхшибоев бош билан дарвозага йўллади, аммо дарвозабон тўпни ушлаб олди. 17-дақиқада Жасур Яхшибоев жуда хавфли вазиятни юзага келтирди. Абдулла Абдуллаев ва Азиз Ғаниевнинг ажойиб ҳаракатларидан кейин қулай имкониятга эга бўлган Жасурнинг узоқ бурчакка йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
24-дақиқада Азиз Ғаниев узоқ масофадан ўз услубида зарба йўллади, лекин унчалик кучли бўлмаган зарбани Австралия дарвозабони ушлаб олди. 33-дақиқада Илҳом Алижоновнинг дарвоза яқинига узатмаси зарбага айланиб кетди ва дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди. Белгиланган бурчак зарбасидан кейин Жасур Яхшибоев тўпни олис бурчакка ташлаб қўймоқчи бўлди, бу гал ҳам посбон аниқ ўйнади.
35-дақиқада учрашувни қанотда ўтказган Бобур Абдухолиқов икки ҳимоячини осонлик билан алдаб зарба йўллади, лекин бошқа ҳимоячи хавфни бартараф этди.
Иккинчи бўлимни жуда фаол бошлаган Австралия 47-дақиқада ҳисобни очди. Николо Д`Аугустиньо ёлғиз ўзи жарима майдончасига кириб бориб олис бурчакни аниқ нишонга олди. 60-дақиқада Ўзбекистон майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Рақибга қарши қўпол ўйнаган Ойбек Бозоров майдонга тушганидан 7 дақиқа ўтиб четлатилди.
Шу тариқа 3-ўрин учун ўйинда ғалаба қозонган Австралия Токио-2020 олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Осиё чемпионати-U23 финал баҳси эртага 26 январь куни Тошкент вақти билан 17:30да бошланади. Унда Саудия ва Жанубий Корея жамоалари тўқнаш келади.
Осиё чемпионати-U23
3-ўрин учун ўйин
АВСТРАЛИЯ — ЎЗБЕКИСТОН 1:0
Гол: Николо Д`Аугустиньо (47).
Бангкок, «Ражамангала» стадиони
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Илҳом Алижонов (Достон Ибрагимов, 75), Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов (Ойбек Бозоров, 53), Миржаҳон Мираҳмадов (Шароф Муҳиддинов, 60), Жасур Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов.
Бош мураббий: Любинко Друлович.
Австралия: Томас Гловер, Алекс Герсбах, Дилан Райан, Тасс Мордуаутас, Рами Нажжарини (Денис Женрау, 46), Зачари Дункан, Рено Пископо, Томас Денг, Николас Д`Аугустиньо, Кану Баккус, Даниэль Боуман (Ал Ҳассан Туре, 65).
Бош мураббий: Грэм Арнольд.
Четлатиш: Ойбек Бозоров (60).
Мавзуга оид
18:34 / 03.07.2024
Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
00:12 / 04.05.2024
Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди
22:43 / 03.05.2024
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон финалда Японияга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади
16:30 / 30.04.2024