Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан депортация қилинган ўзбекистонликлар сони очиқланди
Ҳозирги кунда тахминан 300 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудидан депорт қилинган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсуновга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Турсуновга кўра, депорт қилинганларнинг рўйхатини шакллантириш агентлик ваколатига кирмайди, бу масалага Ташқи ишлар вазирлиги ойдинлик киритиши мумкин.
«Биздаги маълумотга кўра, ҳозирги кунда Россияда ҳудудидан депорт қилинганлар сони 300 минг нафарни ташкил қилади. Депорт қилинганлар сони статик, яъни ўзгарувчан маълумот бўлиб, депорт қилинганларнинг қўшилиши ёки ёки тақиқнинг ечилиши туфайли мазкур кўрсаткич ўзгариб туради.
Фото: АОКА
Бирор давлатга маълум вақтга кириш тақиқи қўйилиши «депортация» дейилади. Фуқаро миграцион қонунчиликни бузганида, унга уч кун мобайнида давлатдан ихтиёрий чиқиб кетиш имкони берилади. Агар мигрант шу вақт оралиғида ўша мамлакатни тарк этмаса, кейинги сафар суд қарорига асосан, мажбурий тарзда давлатдан чиқариб юборилади ва у ерга қайтиб киришига муайян муддатга тақиқ қўйилади», – дея деди Турсунов 23 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Маълум қилинишича, айни пайтда хорижда юрган ўзбекистонликлар сони салкам 2 миллион нафарни ташкил этади.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг 80 фоизи Россия Федерацияси ҳудудида, 15 фоизи Қозоғистон, 5 фоизи Жанубий Корея, Туркия, БАА, АҚШ ва бошқа давлатларда меҳнат қилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти биринчи котиби Рустам Ғозиевнинг айтишича, ҳозирги пайтда Россияда қанча ўзбек мигрантлари мавжудлиги бўйича аниқ рақамлар мавжуд эмас.
Фото: АОКА
«Чунки қонуний ишлаётган юртдошларимизга нисбатан ноқонуний меҳнат қилаётганлари кўпчиликни ташкил қилади. Патент нархининг қимматлиги, рус тили ва бошқа масалаларда имтиҳон топшириш муаммоси борлиги, тил билиш ва ҳуқуқий маданият борасида етарли билим йўқлиги туфайли аксарият муҳожирлар қонуний ишлашни хоҳламаслиги маълум бўлди.
Россия статистик маълумотларига кўра, ушбу мамлакатдаги юртдошларимизнинг 33,5 фоизи қурилиш, 14,7 фоизи савдо ва автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, 14 фоизи қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишламоқда.

Ўтган йили Россиянинг Санк-Петербург, Қозон, Екантеринбург, Владивосток, Ростов-Дон шаҳарларида Ўзбекистоннинг бош консулхоналари тўлақонли ўз ишини бошлади. Шунингдек, Қозоғистоннинг Олмаота ва Актау шаҳарларида ҳам ўз консулхоналаримиз фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳозирда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонаси фаолиятини йўлга қўйиш арафасида турибди. Айни пайтда барча консуллик хизматларини интерактив платформага ўтказиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти», – дейди ТИВ мулозими.
Мавзуга оид
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
11:15 / 20.05.2025
АҚШ «ихтиёрий депортация» дастури бўйича дастлабки мигрантларни чиқариб юборди
10:24 / 20.05.2025