Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар Қорасаройда қорадори операциясига чек қўйишди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда қўмита ахборот хизмати.
Тезкор тадбир давомида фуқаро И.Н. тўхтатилиб белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганида унинг ёнидан 1,64 грамм гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
«Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Р.Х. ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан ҳам умумий оғирлиги 9,53 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Олмазор тумани Қорасарой кўчасида ўтказилган тадбирда фуқаро З.З. ва унинг хонадони ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилганида, умумий миқдори 9,64 граммни ташкил этувчи гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди», – дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.
Тадбир давомида умумий миқдори 20,81 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди
21:37 / 21.08.2024
АҚШ Ҳаити собиқ президентини гиёҳванд моддалар савдосида айблаб, унга санкциялар қўллади
15:48 / 03.07.2024
Алкогол ва гиёҳванд моддалар истеъмоли йилига 3,2 млн кишининг ўлимига сабаб бўлаётгани маълум қилинди
12:49 / 11.06.2024