Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияга рейс йўловчиларнинг уханликлар билан бирга учишга қарши чиқиши сабабли 5 соат ушланиб қолди
Шанхай-Нагоя (Япония) рейси йўловчилари Хитойнинг Ухань шаҳридан бўлган йўловчилар билан бирга учишни исташмагани сабабли самолёт парвози 5 соатдан кўпроққа ушланиб қолди.
Бунга эса Ухань шаҳри янги турдаги коронавирус тарқалиши ўчоғи ҳисобланиши сабаб бўлган. 70 дан кўпроқ йўловчи вирусни юқтириб олишдан қўрқиб, уханликларнинг рейсга қўйилишига қарши Шанхай аэропортида тўполон кўтарган. Таъкидланишича, улар уханликларни талаффузи бўйича билиб олишган. China Southern Airlines авиакомпаниясида маълум қилинишича, ўша рейс йўловчилари орасида ҳақиқатан ҳам 16 нафар уханлик бўлган.
Самолёт Хитойдан Японияга 27 январь соат 9.25да учиб кетиши керак бўлган. Аммо йўловчилар уханликларга душманона муносабатда бўлиб, уларнинг рейсга чиқишларига қаршилик кўрсатишган.
Охир-оқибат, узоқ давом этган қарама-қаршиликдан кейин барча йўловчиларга самолётга чиқишга рухсат берилган.
Охирги маълумотларга кўра, Японияда ҳозирда янги коронавирусдан 6 та касалланиш ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021