Жаҳон | 19:58 / 30.01.2020
10455
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Италияда хитойлик йўловчилар бўлган круиз лайнеридан ҳеч ким туширилмаяпти      

Италияда бортида 6 минг сайёҳ бўлган круиз лайнери ҳонгконглик 2 сайёҳда коронавирус аломатлари аниқлангани сабабли блокланди.

Италиянинг Чивитавеккья портида 6 минг сайёҳни олиб кетаётган Costa Crociere круиз лайнери ундаги 2 нафар ҳонгконглик сайёҳда коронавирус аломатлари аниқлангач вақтинчалик блокланди. Бу ҳақда Rai News24 телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, коронавирус аломатлари оилавий жуфтликда аниқланиб, улар кемадаги санитар изоляторга жойлаштирилган. Уларда юқори ҳарорат ва нафас олиш билан муаммолар бўлган.  

Жуфтлик Милан аэропортига 25 январда келган, сўнгра Савонада кемага чиққан. 

Маълум қилинишича, Чивитавеккьяга сайёҳларда коронавирус борлигини текшириш учун шифокорлар етиб келган. Бошқа йўловчиларга ҳам ҳозирча қирғоққа тушиш тақиқланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид