Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда коронавирус сабабли дафн маросимлари ва 02.02.2020 санада никоҳдан ўтиш тақиқланди
Пекин маъмурияти Хитойда коронавирус тарқалиши хавфи сабабли дафн маросимлари ўтказиш ва 2020 йилнинг 2 февралида (02.02.2020) никоҳдан ўтишни тақиқлади.
Бу ҳақда фуқаролик масалалари бўйича бюрога таянган ҳолда Beijing Daily нашри хабар берди.
Таъкидланишича, хитойчада “02.02.2020” рақамлар кетма-кетлиги ўқилиши “Мен сени севаман, сени севаман” каби янграйди. Шу сабабли кўплаб никоҳ қуришни истаган жуфтликлар “минг йилда бир марта келадиган бундай имкониятдан” фойдаланишмоқчи бўлишган.
“Янги коронавирус билан чақирилувчи зотилжам эпидемиясининг олдини олиш ва унинг назоратини кучайтириш ҳамда одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарда 2020 йил 2 февралга режалаштирилган никоҳлар бекор қилинди”, дейилган хабарда.
2 февралга никоҳдан ўтиш учун ариза топширган жуфтликларга уни бошқа санага кўчириш илтимос қилинган. Бундан ташқари, фуқароларга 14 февраль ва 22 февралда ҳам никоҳдан ўтмаслик тавсия қилинган.
Шунингдек, Хитой пойтахтида дафн маросимлари ўтказилишини тўхтатишга қарор қилинган. Пекин маъмурияти вакили Ли Ваньцзюннинг таъкидлашича, шаҳардаги барча дафн маросимларини ташкиллаштирувчи 12 бюро ўз ишини тўхтатган. Бу ҳам бир ерга кўп одам тўпланмаслиги мақсадида қилинган.
Мавзуга оид
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
00:12 / 05.05.2025