Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия коронавирус туфайли Узоқ Шарқдаги чегарасини ёпди
Россия бош вазири Михаил Мишустин 30 январь куни коронавирус тарқалганлиги сабабли мамлакатнинг Узоқ Шарқдаги чегараларини ёпиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.
«Биз Узоқ Шарқдаги чегараларни ёпиш ва ҳукумат томонидан қабул қилинган бошқа чора-тадбирлар тўғрисида маълум қиламиз», — деди Мишустин.
У бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковадан Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият ва ҳукуматнинг унга қарши курашиш бўйича чоралари тўғрисида кунлик ахборот бериб туришини сўради.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин йиғилиш ўтказиб, мамлакатда коронавирус пайдо бўлиш эҳтимолига тайёргарлик кўришга чақирганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда тарқалаётган коронавирусни юқтириш оқибатида вафот этганлар сони 170 нафардан ошган. Дунё бўйича касалланганлар сони эса 8 мингга яқинлашмоқда. Бугунги кунда ушбу вирусга чалиниш ҳолати 16та давлатда қайд этилган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025