Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусни тўхтатиб турувчи модда аниқланди. Вирусни атайлаб тарқатаётганлар жиддий жазоланади
Хитой Фанлар академиясининг Ухандаги вирусология институти олимлари янги коронавируснинг кўпайишини ҳужайралар даражасида самарали тўхтатиб турувчи дори моддасини аниқлашди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Олимлар коронавирус тарқалиши бошлаганда унинг қўзғатувчилари ва манбаларини ўргана бошлашган. Улар мавжуд антивирус воситалари ва вакциналарни янги коронавирусга қандай қўллаш мумкинлигини ўрганишган. Ушбу ишлар ўз самарасини берган ва ҳозирда модда сичқонлар ҳамда приматларда синовдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, вирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинцияси жамоат хавфсизлиги бошқармаси коронавирусга чалинган ва карантиндан бош тортаётганлар ҳамда вирусни юқтириш мақсадида бошқа одамларга туфураётганлар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
Бошқарма соғлиқни сақлаш соҳасидаги тартибларга амал қилмаслик ва масъулиятсизлик билан боғлиқ жиноятларга қарши қаттиққўллик билан курашишидан огоҳлантирди. Жамоат жойларида туфуриб, атайлаб вирусни тарқатаётган касаллар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Шунингдек, вирус юққан ёки бунга гумон қилинган, аммо карантин ва даволанишдан бош тортаётганлар ҳам жазоланади.
Шунингдек, тиббий ходимларга қасддан зарар етказиш, ҳужум қилиш, давлат ва хусусий мулкка қасддан зарар етказиш, тиббий ходимларни ҳақоратлаш ва қўрқитиш ҳам кескин жазоланади.
Бундан ташқари, ҳукумат тиббиёт муассасаларига мотам гулчамбарлари олиб келиш ва пулларни ёқиш (Хитойда дафн маросимларида қоғоз купюралар ёқиш одати мавжуд), баннерлар илиш, шифохоналарга кириш жойлари олдини тўсиб қўйиш тақиқланади. Бу каби ҳолатлар ўз ортидан оғир оқибатларга олиб келса жиноят сифатида қаралади.
Бу орада Хитой раиси Си Цзиньпин коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни оғир деб атаган.
“Айни вақтда эпидемиянинг олдини олиш билан боғлиқ вазият жиддий ва мураккаб бўлиб қолмоқда. Бутун армия эпидемиянинг олдини олиш учун буйруқларга қулоқ солиб, ҳаракат қилиши, ўз зиммасига масъулиятни олиб, жонини аямай курашиши ва жонбозлик кўрсатиши лозим”, деб мурожаат қилган мамлакат қуролли кучларига Хитой раиси.
У армиянинг Уханда коронавирусга чалинганлар учун қурилаётган махсус шифохонага масъул қилиб тайинланганини партия ва халқнинг унга юқори ишончини англатишини айтган.
“Армия бу госпиталда беморларни қабул қилиш бўйича ишларни бор кучи билан олиб бориши лозим”, деб қўшимча қилган Си Цзиньпин.
Охирги маълумотларга кўра, айни вақтга келиб вирус Хитойнинг барча ҳудудларида аниқланди. Ундан вафот этганлар сони 170 нафарга, касалланганлар эса 7711 кишига етган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025